Кириш Регистрация
03/09 19:00 ОКМК 1-0 Хоразм
04/09 00:00 Реал Сосьедад 0-0 Сельта
04/09 18:00 Бунёдкор - Сурхон
04/09 19:00 Навбаҳор - Локомотив
04/09 19:00 Насаф - Нефтчи
04/09 20:15 Пахтакор - Андижон
05/09 00:00 Бетис - Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич - Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл - Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 - Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна - Машъал
05/09 19:00 Брентфорд - Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон - Лидс
05/09 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити - Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао - Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум - Бухоро
05/09 21:30 Райо Вальекано - Расинг
05/09 21:30 Халл Сити - Астон Вилла
06/09 00:00 Вильярреал - Депортиво

Рональд Куман Мемфис Депай сабабли терма жамоа таркибини эълон қилишни кечиктиришга тайёр

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман ҳужумчи Мемфис Депай жаҳон чемпионатида иштирок эта олишига умид қилмоқда. Аввалроқ хабар қилинганидек, «Коринтианс» футболчиси жароҳати туфайли мундиални ўтказиб юбориши мумкин. The Touchline нашри тарқатган маълумотларга кўра, Куман Депайнинг тикланишини кутиш мақсадида терма жамоанинг расмий қайдномасини эълон қилишни кечиктиришга тайёр.

Ҳозирча 32 ёшли ҳужумчи мусобақа бошланишига қадар соғайиб улгурадими ёки йўқми, бу номаълум. Эслатиб ўтамиз, барча терма жамоалар ўз таркибларини май ойи охирига қадар эълон қилишлари шарт.

Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар мақомини сақлаб қолмоқда — унинг ҳисобида 55 та гол мавжуд. «Апелсинранглар» гуруҳ босқичида Тунис, Япония ва Швеция терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Киритилди: 12:21, 23.05.2026.
Ўқилди: 552 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик