Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Саудия Арабистонида мавсум якунлари: Жорже Жезуш — энг яхши мураббий, Киньонес эса тўпурар

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» устози Жорже Жезуш якунланган Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши мураббийи деб эълон қилинди.

Португалиялик мутахассис қўл остида Ар-Риёд клуби 2019 йилдан бери илк бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Жамоа мавсум давомида бир қатор ажойиб натижаларни қайд этди:

  • Энг кўп ғалаба (28 та).

  • Энг узун ғалабали серия (кетма-кет 16 та ўйин).

  • Энг кўп гол урган жамоа (91 та).

  • Энг яхши тўплар нисбати (+63).

  • Шунингдек, «Ал-Наср» «Ал-Аҳли» билан биргаликда энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган жамоа бўлди (17 та).

Мавсумнинг индивидуал совриндорлари:

  • Тўпурар (Олтин бутса): «Ал-Қодисия» ҳужумчиси Хулиан Киньонес 33 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурарига айланди. У «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Айвен Тоунини атиги бир гол фарқи билан ортда қолдирди. Ўтган икки мавсумда ушбу совринни қўлга киритган «Ан-Наср» форварди Криштиану Роналду бу сафар 28 та гол билан чекланди.

  • Энг яхши дарвозабон (Олтин қўлқоп): «Ал-Аҳли» посбони Эдуар Менди энг яхши деб топилди. У ва «Ал-Ҳилол» дарвозабони Яссин Буну тенг миқдорда (14 та) «қуруқ» ўйин ўтказишган бўлса-да, сенегаллик дарвозабон камроқ гол ўтказиб юборгани (18 тага қарши 20 та) эвазига устунликка эришди.

Киритилди: 12:30, 23.05.2026.
Ўқилди: 2781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик