Каталониянинг «Барселона» клуби юлдузи Ламин Ямал The Athletic журналистлари талқинига кўра, мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.
«Жамоа учун оғир кечган ўйинларда Ламин етакчиликни ўз зиммасига олди ва ўйинни ўз қўлига олди. У ўз ёши учун ажойиб статистикага эга», — дейилади «кўк-анорранглилар» ҳақидаги нашрда.
Жорий мавсумда Ямаль 55 та учрашувда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилди. 18 ёшли футболчи «Барселона» билан биргаликда муддатидан аввал Испания Ла Лигаси чемпионига айланди. Вингернинг бозор қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг «Барселона» билан тузган шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган.













