Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Руд Гуллит: «Артета Гвардиоланинг ғояларини ўғирлади»

Баҳо:
+3 | -

«Милан», «Челси» ва Нидерландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Руд Гуллит «Арсенал» бош мураббийи Микель Артета ҳақида гапирар экан, у «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиоланинг тизимини «ўғирлаб олганини» таъкидлади. Гуллитнинг фикрича, айнан шу омил Артетанинг жорий мавсумдаги муваффақиятларида ҳал қилувчи рол ўйнаган. Эслатиб ўтамиз, «канонирлар» устози бу мавсумда ўз собиқ ҳамкасбини ортда қолдириб, Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди.

«Гвардиола – фантастик мураббий. Энг қизиғи шундаки, Пепнинг ғояларини ўғирлаганларнинг барчаси муваффақият қозонмоқда. Микель Артета ундан деярли ҳамма нарсани олган. У ҳимоядан ҳужум қуриш фалсафасини сингдирди; у айнан шу орқали барча совринларни ютди. Аммо кейин бошқалар буни уддалай олмайдиган ўйинчилар билан такрорлашга уринишади. Пеп бундай ўйин учун махсус қанча ҳимоячи сотиб олди? Жуда кўп. Демак, агар сизда бундай ўйинчилар бўлмаса, буни қилманг.

Ҳар сафар клублар «Бу бизнинг фалсафамиз», деганини эшитганимда, йўқ, бу Пепнинг фалсафаси бўлганини айтаман. Ва ҳар сафар жамоалар мавсумнинг энг муҳим паллаларида ўз дарвозаси олдидан тўпни ўйнаб чиқишга уриниб, очко йўқотаётганини кўрганимда, буни яққол ҳис қиламан», – дея Гуллитнинг сўзларидан иқтибос келтиради Manchester Evening News.

Киритилди: 14:00, 23.05.2026.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [10682]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [8974]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [3689]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2907]

«Реал» Моуриньога шарт қўйди [2752]

Ўзбекистонлик футболчига Франциянинг “Ланс” клуби қизиқиш билдирмоқда [2619]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [2350]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [2223]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2164]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [2083]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик