Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Майка Ричардс: "Гвардиола – замонамизнинг энг буюк мураббийи"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» собиқ ҳимоячиси Майка Ричардс Пеп Гвардиоланинг «шаҳарликлар» бош мураббийлигидан кетиши борасида фикр билдирди.

«Бу «Манчестер Сити» қўрққан лаҳза эди. Аммо бутун инглиз футболи ҳам Гвардиолани соғинади. У ҳақиқий афсона ва унинг кетаётганидан хафаман – усиз Премьер-лига аввалгидек бўлмайди.

Пеп – биз кўрган энг яхши мураббийлардан бири. Тарихдаги энг буюгими? Бундай суҳбатларда Фергюсонга ҳурмат бажо келтирмаслик қийин, аммо у бошқа давр эди. Гвардиола шубҳасиз замонамизнинг энг буюк мураббийидир.

Агар уларнинг ҳар иккиси ютган совринларга қарасангиз – биламан, буни ўқиган ҳар бир киши «Ман Сити» анча кўп пул сарфлаган дейди ва мен буни тушунаман – Пеп «Барселона» ва «Ман Сити» билан требл қайд этди, бунинг ўзи ҳайратланарли.

Бироқ улар орасидаги асосий фарқ шундаки, Фергюсон буюк менеджер эди, Гвардиола эса – энг буюк мураббий. У Англияда футболга бўлган ёндашувни ўзидан олдинги ҳеч ким қилмаган даражада ўзгартирди», — деб ёзди Ричардс.

Киритилди: 14:25, 23.05.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик