«Манчестер Сити» собиқ ҳимоячиси Майка Ричардс Пеп Гвардиола бош мураббийлик лавозимини тарк этганидан кейин жамоани ким бошқариши кераклиги борасида ўз фикри билан ўртоқлашди.
«Ман Сити»да Пепсиз ҳам совринлар учун кураша оладиган футболчилар бор, бироқ асосий савол — ким кейинги мураббий бўлади?
Агар инсайдларга ишонадиган бўлсак ва «шаҳарликлар» ҳақиқатан ҳам Марескани тайинламоқчи бўлса, мен уларни тушунишим мумкин. У клубни ва Гвардиоланинг иш услубларини билади, «Ман Сити» ҳам Энцо билан таниш.
Аммо Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Бавария»нинг «ПСЖ»га қарши ўйинларини кўрганимдан сўнг, агар у хоҳласа, бу лавозимни «Ман Сити»даги собиқ шеригим Венсан Компанига берган бўлардим.
Айниқса, биринчи ўйинда мағлуб бўла туриб, уларнинг қандай ўйнагани эътиборга лойиқ. Кўпчилик мураббийлар ўз ёндашувини ўзгартириб, ўз принципларига қарши чиққан бўларди, лекин Венсан ундай эмас. Бу менга ёқади», — деб ёзди Ричардс.













