Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Мбаппе судда Ҳакимийни ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийга нисбатан қўйилган зўравонлик айбловларини олиб ташлаш бўйича Версаль судида эшитувлар бўлиб ўтди. RCM Sport хабарига кўра, футболчининг жамоадоши Килиан Мбаппе ушбу иш бўйича ўз кўрсатмаларини берган.

Суд ҳужжатларида келтирилишича, Мбаппе воқеалар ривожи ҳақида Ҳакимийдан эшитган маълумотларни баён қилган.

«Ашраф менга улар қиз билан яқин муносабатда бўлганини, барчаси ўзаро розилик асосида кечганини айтди. У менга ўша кунги ёзишмаларни ҳам кўрсатди – ундан кўриниб турибдики, қизнинг ўзи Ҳакимий билан учрашишни истаган. Мен ундан ҳеч қандай мажбурлов бўлмагани ҳақида сўрадим, у эса қиз томонидан ҳеч қандай рад жавоби ёки қаршилик бўлмаганини таъкидлади», – дейди Мбаппе полицияга берган кўрсатмасида.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда 24 ёшли қиз Ашраф Ҳакимий унга нисбатан зўравонликка урингани ҳақида шикоят қилган эди. Қиз ўша куни кечқурун таксида футболчининг уйига боргани маълум қилинган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда.

Киритилди: 17:52, 23.05.2026.
Ўқилди: 506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик