Германия терма жамоаси ва «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Виртц бўлажак Жаҳон чемпионати-2026 ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Германия терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Вирц учун бу фаолиятидаги илк мундиал бўлади.
«Илк Жаҳон чемпионатида иштирок этаётганимдан жуда хурсандман. Жамоада муҳим рол ўйнашни, масъулиятни ўз зиммамга олиб, муваффақиятга ҳисса қўшишни истайман. Бу ёз ажойиб ўтишига умид қиламан. Бизда кучли таркиб ва малакали мураббий бор. Агар ўз салоҳиятимизни тўлиқ намоён эта олсак, яхши натижаларга эришиш имкониятимиз бор, лекин бизни турнирнинг яққол фаворитлари деб айта олмасдим», – деди ярим ҳимоячи.













