Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Атлетико» «Брюгге» ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби «Брюгге» ҳужумчиси Николо Тресольдига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар берди.

Манбага кўра, бельгияликлар клуби 21 ёшли немис футболчисини сотиш орқали тахминан 30 миллион евро ишлаб олишни мақсад қилган. Тресольдининг ўзи ҳам «Атлетико»га ўтиш вариантига ижобий қарамоқда.

Ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 57 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг «Брюгге» билан амалдаги шартномаси 2029 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 13 миллион еврога баҳоламоқда, бироқ унинг мавсумдаги барқарор ўйини сабаб «Брюгге» нархни икки баравардан кўпроққа оширмоқчи.

Киритилди: 19:52, 23.05.2026.
Ўқилди: 789 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик