Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Салоҳ 2025 йилги АПЛ чемпионлигини «Ливерпуль»даги фаолиятининг энг яхши лаҳзаси деб ҳисоблайди

Баҳо:
+ | -

Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсумдан сўнг «Ливерпуль»ни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

«Мен икки йиллик шартнома имзолаган эдим, лекин бир йилдан сўнг кетяпман. Ҳеч нарсадан афсусда эмасман. Бу қарор устида узоқ ўйладим, уни ўзгартиришга кўп ҳаракат қилдим, лекин ҳаммаси мен истамаган томонга қараб кетди. Ниҳоят ўзимга дедим: биласанми, бу тўғри қадам ва мухлислар мен боримни берганимни билишади. Улар қилган ишларимни қадрлашади. Мен доим бор кучим билан ўйнаганман, улар мени кучимни тежамаганимни билишади. Менимча, ҳақиқий боғлиқлик айнан шундан бошланади. Қалбан бу қарор билан келишдим, шунинг учун бахтлиман.

«Ливерпуль» либосидаги энг яхши куним — бу Премьер-лигада 2024/25 йилги мавсумда ғолиб чиққан кунимиз бўлди. Ўша мавсумда кўрсатган таъсиримни ҳисобга олсак, бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Бу ҳам дофамин, ҳам миядаги бир олам туйғулар. Ўша суратларга қараганимда, ҳалигача кучли ҳаяжон туяман, ўша ҳиссиётларни эслайман. Тўлиб-тошган «Энфилд»да кубокни кўтариш — бу 2020 йилдагидек бўш трибуналар олдида кубок кўтариш билан бир хил эмас.

Футболчи учун мавсумни Премьер-лига ғолиби, энг яхши тўпурар, энг яхши ассистент, лиганинг энг яхши ўйинчиси ва PFA талқини бўйича йил ўйинчиси сифатида якунлашдан кўра ёқимлироқ нарса йўқ. Бу сенинг жамоа учун нақадар муҳим бўлганингни кўрсатади. Энг яхши тўпурар ва ассистент бўлганим ҳиссиётларимни янада кучайтирди. Эҳтимол, бошқаларда бошқачадир, лекин менда шундай. Бундан қониқиш ҳиссини туйдим. Буни тасвирлаб бера олмайман.

Бошқаларнинг хизматини камситмоқчи эмасман, бу мавсумда ҳамма ажойиб эди. Агар йил жамоасини тузадиган бўлсак, у ерга бизнинг доимий ўйнаган 11-12 нафар футболчимиз кирган бўларди. Бу қандай янграмасин, менинг туйғум шундай: қачонки сенда шундай статистика ва шунча ассист бўлса — одамлар жуда ўзига хос нарсани кўришди. Мен бундан жуда фахрланаман», — деди вингер клуб каналига берган интервьюсида.

Киритилди: 22:17, 23.05.2026.
Ўқилди: 472 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3391]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3233]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3193]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3160]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3008]

Моуриньо кимни "Реал"дан қўйиб юбормаслиги маълум бўлди [2844]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [2825]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2097]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2000]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [1978]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик