Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

А серия. «Интер» 38-турда «Болонья» билан жанговар дуранг қайд этди

Баҳо:
+ | -

Италия А Серияси 2025/2026 йилги мавсуми 38-туридан ўрин олган «Болонья» — «Интер» учрашуви якунланди.

Баҳс "Ренато Далль'Ара" стадионида бўлиб ўтди ва учрашув 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди.

Ўйиндаги ҳисобни 22-дақиқада миланликлар ҳимоячиси Федерико Димарко очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, «Болонья» ҳужумчиси Федерико Бернардески мувозанатни тиклади.

42-дақиқада ярим ҳимоячи Томмазо Побега майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда, 48-дақиқада «Интер» хавбеки Пётр Зелиньски тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди.

64-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Франческо Эспозито жамоасининг иккинчи голини урди. Учрашувнинг 87-дақиқасида эса «қора-кўклар» ярим ҳимоячиси Анди Диуф ҳисобни тенглаштирди.

«Болонья» 38 та учрашувдан кейин А Серия жадвалида саккизинчи ўринни эгаллади. Жамоа ҳисобида 56 очко мавжуд.

Чемпионликни муддатидан аввал таъминлаган «Интер» эса 87 очко билан биринчи ўринни банд этди.

Италия — А Серия, 38-тур
23 май, 2026 йил. Болонья, «Ренато Далль'Ара» стадиони
«Болонья» — «Интер» — 3:3
Голлар: Димарко 22 (0:1), Бернардески 25 (1:1), Побега 42 (2:1), Зелиньски 48 (3:1, автогол), Эспозито 64 (3:2), Диуф 87 (3:3).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:27, 23.05.2026.
Ўқилди: 780 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик