Кириш Регистрация

Бокс. Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов ўзи сингари чемпионлик учун даъвогар бўлган Жек Каттералга қарши рингга кўтарилди. WBA Регулар камари учун кечган баҳс тўлиқ давом этди ва унда ўзбекистонлик боксчи 118-109, 119-108, 116-111 ҳисобида имкониятни бой берди. У биринчи раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.

Каттерал жами 551 та зарбадан 219 тасини (40 фоиз) аниқ йўллаган бўлса, Ғиёсов 366 та зарбадан атиги 78 тасини (21 фоиз) рақибга тегди. Кучли зарбалар бўйича ҳам Каттерал катта устунликка эга бўлди — 98 га 55.

Шу тариқа, Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида, шунингдек, 17 ғалаба (10 нокаут) мавжуд бўлиб, сўнгги бор 2025-йил апрель ойида Франко Окампони тўртинчи раундда нокаутга учратган эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 02:34, 24.05.2026.
Ўқилди: 1234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик