Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Алаба «Реал»даги хайруллашув ўйинидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Давид Алаба клубдаги сўнгги ўйинидан сўнг «Сантьяго Бернабеу» томошабинлари билан хайрлашди. Австриялик футболчи Ла Лиганинг сўнгги тури доирасида «Атлетик Бильбао»га қарши кечган баҳснинг 70-дақиқасида захирага олинди. Учрашув «қаймоқранглилар»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Финал ҳуштагидан сўнг Алаба микрофон орқали мухлисларга хайруллашув нутқини сўзлади.

«Мен узун нутқ тайёрламагандим, озгина хижолатдаман. Барча йиллар ва қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат айтмоқчиман. Оғир жароҳатни бошдан ўтказдим, шу сабаб кутганимдан камроқ ўйнадим, лекин сиз доим ёнимда бўлдингиз. Ҳаммаси учун сиздан миннатдорман. Сиз абадий қалбимдасиз. Hala Madrid!» — дея 33 ёшли футболчининг сўзларини Madrid Xtra нашри келтиради.

Давид Алаба 2021 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 03:36, 24.05.2026.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик