Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Димарко Гримальдонинг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг сўнгги турида Миланнинг «Интер» клуби «Болонья» билан дуранг ўйнади — жамоалар бир-бирларининг дарвозасига учтадан тўп киритишди. Голлардан бирини ҳисобни очган Федерико Димарко ўз номига ёзиб қўйди.

У ушбу мавсумдаги самарадорлик кўрсаткичини 24 баллга етказди — еттита гол ва ўн еттита голли узатма. Бу батафсил статистик маълумотлар йиғила бошлангандан бери Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги номинал ҳимоячилар учун янги рекорд бўлди.

Аввалги рекорд 2023/2024 йилги мавсумда Леверкузеннинг «Байер» клуби аъзоси Алехандро Гримальдо томонидан ўрнатилган эди — йигирма учта натижавий ҳаракат. Тўғри, Германия чемпионатида мавсум 34 та ўйиндан, Италияда эса 38 та ўйиндан иборат.

Киритилди: 03:51, 24.05.2026.
Ўқилди: 691 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик