Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

«Шўртан» учун ортга йўл йўқ

Баҳо:
+ | -

“Шўртан” футболчилари - миллий терма жамоамиз ЖЧ-2014 плей-офф баҳсларини ўтказиши муносабати билан олий лига баҳсларида юзага келган қисқа муддатли танаффусдан сўнг, 3 сентябрдан эътиборан ўзларининг Ғузордаги қароргоҳларида йиғилишди ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни давом эттиришмоқда.

“Шўртан” мураббийлари ихтиёрига барча футболчилар соғ-саломат ҳолда етиб келишди. Дастлабки куни Зоир Тўрақулов ўз шогирдлари билан кечки маҳал бир марталик машғулотларни ўтказди. Машғулот аввалида бош мураббий футболчилар билан қисқача суҳбатлашиб, жамоа олдида турган муҳим вазифалар тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

"Энг биринчи галда футболчиларнинг руҳий ҳолатига эътибор қаратдим. Шогирдларимнинг барчаси яхши кайфиятда эканлиги ва улар “Шўртан” олдида турган долзарб вазифа — олий лигада қолиш масаласига жиддий қараётганликларини мени хурсанд қилди. Бухорода ўтган сўнгги учрашувда гарчи, мағлубиятга учраган бўлсак-да, ундаги ўйин мазмуни ва сифати мураббий сифатида мени қониқтирди. Ва шу сабабли йигитларга ана шу руҳдаги шижоатни сақлаб қолиш кераклигини таъкидладим. Уларга раҳмат айтдим. Айни пайтда бизни бироз омадсизлик таъқиб қилмоқда. Ҳаммамиз бирлашиб, бор куч ва эътиборимизни мақсад сари қаратсак, шубҳасиз кўзлаган ниятимизга етамиз.

Тайёргарлик жараёнига келсак, бу ёғига энди ортга йўл йўқ. Бу дегани эса – “Шўртан” учун чемпионатда қолган ҳар бир учрашув қадри олтинга тенг бўлади. Олдимизда турган ўйинларнинг барчаси муҳим, бирортасини осон тоифага ажратиб бўлмайди. Шу боис биз ана шу ўйинларнинг барчасида максимал натижага эришишга интиламиз. Бунинг учун навбатдаги учрашувга қадар кунига икки маҳалдан машғулотларни ташкиллаштирамиз. “Бунёдкор” билан бўладиган учрашувга қадар битта синов назорат ўйинини ўтказишни ҳам режалаштирганмиз. Таркибда муаммолар йўқ. Ҳамманинг соғлиги ва жисмоний функционал ҳолати кўнгилдагидек. Йигитларнинг барчаси курашга чанқоқ туришибди” – деди “Оқ бўрилар” жамоаси бош мураббийи.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:16, 05.09.2013.
Ўқилди: 3608 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.