Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Глеб Чемпионлар лигаси финалидаги «Арсенал» ва «ПСЖ» тўқнашувига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва «Барселона» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб УЕФА Чемпионлар лигаси финали — «Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасидаги учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Имкониятларни 50 га 50 деб баҳолайман, аммо кўпроқ «Арсенал» ғалаба қозонишига ишонаман. «ПСЖ» ҳимоядан ўйнашни, эҳтиёткорликни билмайди. «Арсенал» эса буни эплайди. «Канонирлар» вазиятни кутиб, кези келганда қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиши мумкин», — деди Глеб Fonbet YouTube каналига берган интервьюсида.

«Арсенал» ва «ПСЖ» ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс 30 май куни Будапештдаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, амалдаги чемпион — «ПСЖ». Парижликлар бу сафар турнирда кетма-кет иккинчи марта зафар қучишга ҳаракат қилади.

Киритилди: 13:39, 24.05.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик