Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Аброр Пирриев: «Жароҳатлар таъбни хира қиляпти»

Баҳо:
+ | -

InterFutbol газетаси мухбири терма жамоа машғулотлари бўлиб, жамоа шифокори Аброр Пирриевдан айнан жароҳатлар мавзусида қисқача интервью олди.

— Аброр ака, бугундан тўлақонли машғулот ўтказилди. Футболчилар деярли бир ҳафта давомида ва турли ҳолатларда терма жамоа ихтиёрига етиб келишди. Уларнинг саломатликлари қандай?
— Футболчилар яхши кайфиятда сафга қўшилишди. Аммо сир эмас, кутилмаган жароҳатлар ва дисквалификациялар футболнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Афсуски, бу сафар ҳам йўқотишлар бор. Игнатий Нестеров 2 сентябрь куни тизза бўғимидаги жароҳатини даволатиш мақсадида Германияга учиб кетди. У ерда олмониялик мутахассислар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказишганидан сўнг жарроҳлик ёки енгил даволаш йўли билан соғайтиришга киришилади. Лекин фикримча, ўйинчимиз жарроҳлик столига ётса керак. Чунки рентген хулосалари фақат операция орқали жароҳатни даволаш мумкинлигини кўрсатган. Жарроҳлик амалиётидан сўнг футболчининг майдонга қайтиши учун камида икки ой керак бўлади. Менимча, жорий мавсум Игнат учун якунланди. Бу энг катта йўқотишимиз. Шунингдек, Азиз Ҳайдаров ўз клубидан жароҳат орттириб қайтганди. Унга алоҳида дастур асосида машғулотлар белгилаб қўйгандик. Аммо кутилмаганда шамоллаб қолди ва энди Иорданияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ҳайдаров Тошкентдаги учрашувга қадар шу ерда муолажа олади. Қолган футболчилар яхши кайфиятда 6 сентбярь кунги ўйинга тайёргарлик кўришяпти.

— Фозил Мусаевнинг жароҳати қай даражада жиддий?
— Жароҳат олгани ҳақида маълумот бор, лекин бу ҳақдаги расмий ҳужжат менга тақдим этилмади. Шу боис, Фозилнинг жароҳати ҳақида фикр билдира олмайман. Бунга ҳаққим ҳам йўқ. Азиз Ҳайдаров эса ҳақиқатан ҳам жароҳат олганлиги ҳақидаги расмий шифокор хулосаларини менга топширди. «Ал-Шабаб» клуби шифокорлари футболчини тиббий текширувдан ўтказишганидан сўнг, жароҳатни тасдиқловчи расмий ҳужжатни Азиздан бериб юборишибди. Ўзи аслида ҳам шундай бўлиши керак.

— Футболчилар бир муҳитдан иккинчисига кўчиб ўтишди. Шуни инобатга олган ҳолда организмни витаминлар билан қувватлантирувчи чоралари кўрилдими?
— Албатта. Ҳар бир футболчи билан алоҳида гаплашиб олдик. Машғулотдан олдин ва кейин зарур футболчилар белгиланган тартибда витаминлар билан таъминланмоқда.

— Витаминлаштириш жараёни Европа клубларига мос келадими ёки..?
— Саволингизни тушундим. Хориж ва бизда бериладиган витаминлаштириш принципи бир хил. Фақат ишлаб чиқаруви корхоналар турлича. Баъзи препаратлар, мосламалар, витаминлар хориждан келтирилган. Айримлари ўзимизда ишлаб чиқарилган. Европа билан таққослаганда бу жараён унчалик фарққилмайди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 09:36, 05.09.2013.
Ўқилди: 3370 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.