«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасининг янги рекордини ўрнатди.
Чемпионатнинг сўнгги турида «Брайтон»га қарши кечган баҳсда португалиялик футболчи Патрик Доргуга голли узатма берди. 33-дақиқада Бруну бурчакдан тўпни етказиб берди ва уни шериги боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Бу Фернандешнинг жорий АПЛ мавсумидаги 21-голли узатмаси бўлди. Шу тариқа, у Тьерри Анри ва Кевин де Брюйненинг 20 талик рекордини янгилашга муваффақ бўлди.













