Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Оливер Гласнер «Кристал Пэлас» билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Кристал Пэлас» клуби бош мураббийи Оливер Гласнер билан хайрлашди. Немис мутахассиси 2025/26 йилги мавсум якунида клубни тарк этади.

«Энди жамоанинг мақсадлари мутлақо бошқача, улар энди жойини сақлаб қолиш учун курашмаяпти. Бунинг учун сизга раҳмат!», — деди «Селхерст Парк» аренасидаги маросим бошловчиси.

Эслатиб ўтамиз, уч кундан сўнг Гласнер шогирдларини Конференциялар лигасидаги ўта муҳим ўйин кутиб турибди — турнир финалида улар Лейпцигда «Райо Вальекано»га қарши майдонга тушади.

«Мен бу ерга бегона сифатида келгандим, энди эса ўзимни худди Жанубий Лондондан бўлган инсондек ҳис қиляпман», — дея жавоб қайтарди Гласнер стадиондагиларга.

Гласнер 2024 йилда «Кристал Пэлас» бош мураббийига айланган эди. Унгача, 2023 йилда у «Айнтрахт» билан Европа лигаси кубогини қўлга киритган. Жорий мавсум якунларига кўра, «бургутлар» 15-ўринни эгаллади, хавфли зонадан фарқ олти очкони ташкил этди.

Киритилди: 00:22, 25.05.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик