Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

"Арсенал" вингери Чемпионлар лигаси финали олдидан жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Нони Мадуэке Премьер-лиганинг сўнгги турида "Кристал Пэлас"га қарши кечган баҳсда мажбурий тарзда захирага олинди.

24 ёшли футболчи "канонирлар" сафида асосий таркибда майдонга тушди ва жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди (2:1). Учрашув сўнгида бош мураббий Микель Артета Мадуэкени алмаштиришга мажбур бўлди – футболчи сонининг орқа қисмини шикастлаб олди.

Англия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, жароҳат унчалик жиддий эмас. Катта эҳтимол билан, футболчи 30 май куни бўлиб ўтадиган "ПСЖ"га қарши Чемпионлар лигаси финалигача сафга қайтишга улгуради.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 22 йил деганда илк бор Премьер-лига ғолибига айланди. Мадуэке жорий мавсумда барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 11:06, 25.05.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик