Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Аллегри «Милан»нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмаганини изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А серия 38-туридан ўрин олган «Кальяри»га қарши баҳсдаги мағлубият (1:2) ва жамоанинг УЕФА Чемпионлар лигасига йўлланма ола олмагани ҳақида фикр билдирди. Клуб якуний жадвалда бешинчи ўринга тушиб кетди ва кучли тўртликдаги ўринни «Рома» ҳамда «Комо»га бой берди.

— Афсуски, ҳозир натижани ўзгартира олмаймиз. Уйда бешта ўйинда мағлуб бўлсангиз, худди шундай ҳолатга тушиб қоласиз. Биз яхши бошладик ва ҳисобни очгач, натижа ўз-ўзидан ҳал бўлади деб ўйладик, аммо бундай бўлмади. Биз ҳимояда жуда ёмон ўйнадик, айниқса биринчи голда.

Йигитларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ, улар Чемпионлар лигасига чиқиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишди. Биз «Кальяри»нинг ҳар икки голида ҳам жуда суст ҳаракат қилдик, бу олдин кузатилмаганди. «Женоа»га қарши ўйинда яхшироқ ҳаракат қилгандик, аммо бугун кечқурун босим кўпроқ эди ва биз ўйин тақдирини ўзгартира олмадик, — деди Аллегри Football Italia нашрига DAZN Italia орқали берган интервьюсида.

Италия — А Серияси, 38-тур
«Милан» — «Кальяри» — 1:2
Голлар: Салемакерс, 2 (1:0), Боррелли, 20 (1:1), Родригес, 57 (1:2).

Манба: championat.com
Киритилди: 11:47, 25.05.2026.
Ўқилди: 620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик