Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

«Милан» Чемпионлар лигасисиз қолганидан сўнг Модрич жамоани тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Милан» мавсумнинг сўнгги қисмини муваффақиятсиз ўтказди ва Чемпионлар лигаси йўлланмасидан мосуво бўлди. А Сериянинг сўнгги тур баҳсида «россонерилар» ўз майдонида кутилмаганда «Кальяри»га имкониятни бой беришди (1:2). Натижада, жамоа кучли тўртликдан тушиб қолди ва Европа лигасида иштирок этиш билан чекланишга мажбур бўлди.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, эндиликда Лука Модричнинг клубдаги келажаги жиддий сўроқ остида қолмоқда. Хорватиялик футболчини жамоада қолишга кўндириш осон бўлмайди. 40 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида якунига етади, бироқ футболчининг хоҳишига кўра, битим автоматик равишда яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси «Милан» сафида ўтган йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда.

Киритилди: 12:23, 25.05.2026.
Ўқилди: 768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик