Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

thinkfootball.co.uk: Ўзбекистон дастлабки 15-20 дақиқа босимга дош бера олса, ижобий натижага эришади

Баҳо:
+1 | -

6 ва 10 сентябрь ФИФА кунлари ҳисобланади ва унда бир қатор муҳим ўйинлар мухлисларни кутиб турибди.  Таъкидлаш лозим, ушбу ўйинлардан кейин айрим терма жамоалар амалда ЖЧ йўлланмасини ҳал қилиб қўйишлари мумкин.

Буюк Британиянинг www.thinkfootball.co.uk веб-сайти бир қатор ўйинлар орасидан энг муҳим бўлган 2та учрашувга аҳамият қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтган. Булар: Осиё қитъасидаги Иордания ва Ўзбекистон ўртасидаги плей-офф баҳси ва Африкадаги Камерун ва Ливия ўртасидаги ўйин. Мазкур сайтдаги мақола мазмуни билан танишамиз.

ОФК, саралашнинг 5-босқичи. Иордания - Ўзбекистон
Илгари бу жамоалар ушбу натижадан юқорисини қайд эта олишмаган. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиққан жамоа КОНМЕБОЛ минқатасининг бешинчи жамоаси билан қитъалараро плей-офф баҳсида иштирок этади (ҳозирда Уругвай тўплар нисбатига кўра бу ўринни банд этиб турибди). Иордания ва Ўзбекистон терма жамоалари 4-босқичда ўз гуруҳларида 3-ўринни эгаллашди ва энди ўзаро тўқнаш келяптилар.

Кўп нарса Аммонда қайд этиладиган биринчи ўйин натижасига боғлиқ. Ҳуссом Ҳассан шогирдлари мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлишади ва бу уларнинг фойдасига ишлайди. Шунингдек, Иордания ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмаганини таъкидлаш лозим. Шунинг учун уларга ғалабага кўпроқ чанқоқлар. Улар 4-босқичда у қадар ишонч билан ҳаракат қила олишмади. Улар 4-босқичдаги жамоалар орасида ўз дарвозаларидан барчадан кўпроқ (16та) гол олиб чиқишди, ўзлари эса 7та гол уришди холос. Уммон ва Ироқ ўз даражасида ўйнай олмагани Иорданияга наф келтирди, акс ҳолда улар плей-оффга чиқа олмаган бўлардилар.

Ўзбекистонда эса футболга бўлган эътибор ошиб бормоқда. Бу мамлакатнинг 20 ёшгача бўлган терма жамоаси яқинда Туркияда якунланган жаҳон чемпионатида ўз имкониятларидан яхшироқ натижа қайд этди. Ушбу мамлакат халқи ҳам худди Иордания каби Мундиал орзуси билан яшамоқда. "Оқ бўрилар", одатда уларни шундай деб аташади, сўнгги 10 йил давомида турли юқори савиядаги 8та мусобақада иштирок этишиб, бугунги кунга етиб келишди. Терма жамоани 3 нафар хорижлик мураббий бошқарганидан кейин (жумладан англиялик Боб Хоутон), ЖЧ-2010 саралаш босқичида терма жамоани Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеевга топширишди. Лекин улар сўнгги саралаш босқичида гуруҳнинг сўнгги ўрнини банд этишди.

Ҳозирги бош мураббийи Миржалол Қосимов, жаримадан кўплаб голлар урган собиқ ярим ҳимоячи, терма жамоада иккинчи марта ишламоқда. У 2008-2010 йилларда ишлаган пайтда терма жамоа ғалабадан кўра кўпроқ мағлубиятга учраган. Ўтган йили ёзда у терма жамоага қайтганидан кейин бугунги кунгача рекорд натижага эришди: 8та ғалаба, 5та дуранг ва 3та мағлубият.

Қосимов, назаримизда, Аммондаги ўйинда кўпроқ эҳтиёткор ва консерватив ўйин услубини танласа керак. "Анжи" клуби ярим ҳимоячиси марказда катта ролни ўйнайди ва ўйин унинг атрофида ташкил этилади. Иордания учун эса Абдулла Дийб ва Ҳасан Абдул Фаттоҳ жамоа ўйинини ташкил қилиш ва гол уриш борасида муҳим ўйинчилар ҳисобланишади. Агар Ўзбекистон ўйиннинг дастлабки 15-20 дақиқасидаги рақибнинг босимига дош бера олса, Тошкентда ўтадиган иккинчи ўйин олдидан анча қулай имконият ҳосил қилиб олади.

Манба: www.thinkfootball.co.uk
Киритилди: 12:59, 05.09.2013.
Ўқилди: 8440 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.