«Челси»нинг муваффақиятсиз мавсуми Энцо Фернандес билан янги шартнома бўйича музокараларда клубни ноқулай аҳволга солиб қўйди.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, аргентиналик ярим ҳимоячи Чемпионлар лигасида ўйнашни истайди, бироқ лондонликлар АПЛда 10-ўринни эгаллаб, нуфузли мусобақага йўлланмани қўлга кирита олмади.
Футболчи «Реал»га ўтишга қарши эмас. Шунингдек, «Манчестер Сити» билан аллақачон норасмий дастлабки алоқалар ўрнатилган. Бироқ «Челси» бухгалтерия баланси нуқтаи назаридан зарар кўрмаслик учун футболчини ёзда сотишни режалаштирмаяпти.
Таъкидланишича, АПЛнинг сўнгги турида «Сандерленд»дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг, Энцо «Челси» мухлисларига қарата хайрлашув сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган имо-ишора қилган.













