Футбол бўйича Испания миллий терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати олдидан Ламин Ямалнинг соғлиғи ва жамоанинг умумий тайёргарлиги хусусида тўхталди.
"Биз бу масалада шошқалоқликка йўл қўймаймиз. Барча клубларнинг тиббий ходимлари билан бамаслаҳат иш олиб борилмоқда. Ҳар бир футболчимиз биринчи ёки иккинчи учрашувга қадар тўлиқ тайёр бўлишига ишончимиз комил. Зеро, гап Жаҳон чемпионати ҳақида бормоқда. Тўғри, ушбу нуфузли турнирда зарурат туғилса, таваккал қилишга мажбур бўламиз. Бироқ ҳар қандай қадам тиббиёт ходимларининг хулосаси ва оқилона қарорлар асосида қўйилади. Олдимизда жиддий вазифа турибди ва Кабо-Вердега қарши баҳсда майдонга энг кучли футболчилар тушади", деди бош мураббий.













