Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Соучек: «Фаолиятимдаги энг оғир кунлардан бири»

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм Юнайтед» ярим ҳимоячиси Томаш Соучек жамоанинг Англия Премьер-лигасини тарк этганига муносабат билдирди. Клуб мавсумни 18-ўринда якунлади.

«Бу менинг футболчилик фаолиятимдаги энг оғир кунлардан бири. Мухлисларимиз учун, клубдаги барча ходимлар учун ва бу ҳолат клубдаги етти йиллик фаолиятим ҳамда Премьер-лигадан кейин нимани англатишини ўйлаб, қаттиқ хафаман. Сиз биздан кўпроғига лойиқ эдингиз. Ҳатто энг қийин лаҳзаларда ҳам биз билан бўлганингиз учун раҳмат.

Ишончим комилки, «Вест Хэм» оиласи бу синовли даврда ҳам доимгидек бирдам бўлиб қолади. Эндиги вазифамиз — бунга тўғри жавоб қайтариш: ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ меҳнат қилиш ва «Вест Хэм»ни ўзи лойиқ бўлган жойга қайтариш учун курашиш», — деб ёзди Соучек ижтимоий тармоқларда.

Мавсум якунларига кўра, «Вест Хэм»дан ташқари «Бёрнли» ва «Вулверхэмптон» ҳам АПЛни тарк этди. Уларнинг ўрнини келгуси мавсумда «Ковентри Сити», «Ипсвич Таун» ва «Халл Сити» жамоалари эгаллайди.

Киритилди: 23:20, 25.05.2026.
Ўқилди: 381 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик