Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Златан Ибрагимович ва Тайсон Фьюри инглиз клубини сотиб олишни кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ва швециялик собиқ футболчи Златан Ибрагимович Англиянинг «Моркам» клуби эгаларига айланиши мумкин, деб хабар бермоқда The Sun.

Манбанинг таъкидлашича, клубни сотиб олиш ғояси икки спортчининг Польшадаги учрашувидан сўнг пайдо бўлган. У ерда улар Жаҳон чемпионати билан боғлиқ реклама кампанияси устида ишлашган. Суҳбат давомида клубни сотиб олиш ва лойиҳани ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Маълумотларга кўра, Фьюри ва Ибрагимович жамоани сотиб олишдан ташқари, Netflix платформасида «Моркамнинг юксалиши» номли ҳужжатли сериал чиқаришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳа Голливуд юлдузлари Райан Рейнольдс ва Роб МакЭлхенни томонидан сотиб олинган «Рексхэм»нинг муваффақиятини такрорлаши мумкин.

Киритилди: 23:42, 25.05.2026.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик