Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Гвардиола нима учун бўш ўриндиқ билан гаплашганига жавоб бера олмади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Англия Премьер-лигаси 38-туридан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши учрашувдан (1:2) кейин клубни тарк этаётган бош мураббий Пеп Гвардиола, шунингдек футболчилар Бернарду Силва ва Жон Стоунз учун хайрлашув маросими ўтказди.

Маросимга жамоанинг амалдаги футболчиларидан ташқари, ўтган мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказган Жек Грилиш ҳамда ҳозирда «Бавария»да фаолият юритаётган «шаҳарликлар»нинг собиқ сардори Венсан Компани ҳам ташриф буюрди.

Футболчилар мухлисларга Гвардиоланинг «Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида қўлга киритилган 20 та совринни намойиш қилди.

Шундан кейин ўйинчилар саҳнадан туриб Пепга мурожаат қилишди. Бернарду эса интернетда мемга айланган видеони эслади. Унда мутахассис ўйин пайтида ёнида кимдир бордек гапиради, аммо унинг ёнидаги ўриндиқ бўш бўлади.

Гвардиола видеони кўриб кулиб юборди ва бироз хижолат ҳам тортди, аммо бу ҳолатга изоҳ топа олмади.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:16, 26.05.2026.
Ўқилди: 549 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик