Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Канада терма жамоаси бош мураббийи Дэвиснинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Канада терма жамоаси бош мураббийи Жесси Марш жамоа сардори Альфонсо Дэвиснинг ЖЧ-2026 финал турнирида майдонга тушишини маълум қилди. Бироқ жароҳати сабабли у илк старт учрашувига тайёр бўла олиши амримаҳол.

25 ёшли футболчи бундан аввалроқ соннинг орқа мушагини шикастлаб олган эди. Дэйвис миллий терма жамоа ихтиёрига фақат май ойининг энг сўнгги кунларида келиб қўшилиши кутилмоқда. Ҳозирда у жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.

Жесси Маршнинг сўзларидан ESPN нашри иқтибос келтирмоқда:

“Бавария” уни Шимолий Америкада мавжуд бўлмаган, аммо Германияда бажариш мумкин бўлган махсус протоколлардан ўтказди. Унинг Германияда қолганининг асосий сабабларидан бири ҳам шунда. Чунки у ерда футболчи олиши мумкин бўлган илғор даволаш усуллари бор ва биз буни фойдали деб ҳисобладик. Клуб ҳам бизни жуда қўллаб-қувватламоқда ва уни Жаҳон чемпионатида кўришни истайди. Менимча, улар ўз футболчиларини ҳам клуб, ҳам терма жамоа даражасида қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини яхши тушунишади».

Альфонсо Дэвис Канада терма жамоасидаги дебютини 2017 йилнинг июнь ойида ўтказган эди. У миллий жамоа либосида 58 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Шу йилнинг 12 июнь куни Канада терма жамоаси ЖЧ-2026 финал турниридаги илк учрашувини Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши ўтказади. Шунингдек, улар «B» гуруҳида Қатар ва Швейцария терма жамоалари билан ҳам куч синашадилар.

Киритилди: 11:02, 26.05.2026.
Ўқилди: 308 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик