«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия клубига трансфери қандай амалга ошганини сўзлаб берди.
«Менда 2019 йил ёзида «Тоттенхэм»га ўтиш варианти бор эди ва бу имкониятдан жуда хурсанд эдим, лекин трансфер амалга ошмади. Кейин эса, январда [2020 йил] мен икки-уч йилдан бери кутган ўша қўнғироқни «Манчестер Юнайтед»дан қабул қилдим.
Агентим қўнғироқ қилиб, «Юнайтед» варианти жиддий эканини, улар аллақачон «Спортинг» билан келишувга эришганини ва энди ҳаммаси ўзимга боғлиқлигини айтди. Йиғлаганим сабабли бир неча сония давомида ҳеч нарса деёлмай қолдим.
Бу мен орзу қилган ягона нарса эди. Агентимга шунчаки: Менга бошқа ҳеч нарса керак эмас, уларга боришимни айт, дедим», — деди Фернандеш The Diary of a CEO подкастида.













