Кириш Регистрация
25/05 00:00 Вильярреал 5-1 Атлетико
25/05 00:45 Торино 2-2 Ювентус

Эмери: «Биз мавсумни ажойиб якунладик, бу шунчаки фантастика»

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери АПЛ 38-тури доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйин (2:1) ҳақида гапирди ва жамоаси учун мавсум якунларини сарҳисоб қилди.

«Бу шунчаки фантастика, ҳайратланарли. Биз мавсумни ажойиб тарзда якунладик ва Премьер-лига бунинг энг муҳим элементидир. Биз тўртинчи ўринни эгалладик, Европа Лигасида муваффақият қозондик ва Чемпионлар Лигасига йўл олдик, шунингдек, мавсум бошида турнир жадвалида юқори ўринларга биздан кўра кўпроқ даъвогар бўлган бир нечта жамоаларни мағлуб этдик.

Биз фантастик ишни амалга оширяпмиз. Ўтган ҳафтада ўз уйимизда «Ливерпуль»ни, бугун эса сафарда «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб мавсумни тугатишимиз — бу шунчаки ҳайратланарли. Шунингдек, биз 65 очко жамғардик. Футболчиларни, клубни ва ҳар бир ходимни табриклайман. Мухлисларни ҳам табриклайман, улар бугун стадионда биз билан бўлишди. Европа Лигаси эса узоқ вақтдан сўнг қўлга киритилган соврин бўлди ва бу, албатта, қилган ишимиздан фахрланишимизга сабаб бўлади», — дея Эмерининг сўзларини Бирмингем клуби расмий сайти келтирмоқда.

Киритилди: 11:21, 26.05.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик