Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Иордания Шаҳзодаси Али бин Ҳусайн Ўзбекистон-Иордания ўйинига ташриф буюради

Баҳо:
+-2 | -

Иордания Футбол Уюшмаси президенти, ФИФА вице-президенти, Шаҳзода Али бин Ҳусайн ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашуви - Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари учрашувини томоша қилиш учун Тошкентга ташриф буюради.

Иордания миллий терма жамоаси делегацияси ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувида иштирок этиш учун 7 сентябрь куни Тошкентга ташриф буюради. Иордания терма жамоаси делегациясига мамлакат Футбол Уюшмаси президенти Шаҳзода Али бин Ҳусайн рахбарлик қилади. Иордания Шаҳзодаси ташриф давомида Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионини бориб кузатади. Иордания футболи раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон ҳамда Иордания терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф жавоб учрашувини бевосита стадионда томоша қилади.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2014 саралаш плей-офф ўйинларининг дастлабкиси 6 сентябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилса, жавоб ўйинига 10 сентябрь куни Тошкент мезбонлик қилади.

Иордания шаҳзодаси Али Бин Ҳусайн 1975 йил 23 декабрда (38 ёш) туғилган. У Иордания қироли Ҳусайннинг тўртинчи, унинг учинчи хотини Малика Алиянинг эса иккинчи ўғлидир.

2010 йилнинг 7 октябрида Шаҳзода Али ФИФА вице-президентлигига ўз номзодини қўяди. Унинг сайловолди кампанияси асосан футболда ўзгаришларни амалга ошириш ва Осиё мамлакатларини ФИФА ташкилоти ва футбол ўйини атрофида бирлаштиришга қаратилган эди. Сайловда унга жанубий кореялик Чунг Монг Жун рақиблик қилади. 2011 йилнинг 6 январида Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган ОФК Конрессида Шаҳзода Али 25 та овоз (рақиби 20 та овоз йиққан эди) тўплаб сайловда ютиб чиқади.

Янги сайланган ФИФА вице-президент сифатида Шаҳзода Али, шунингдек, ФИФА Ижроия Қўмитаси ва ОФК Ижроия Қўмитаси аъзоси сифати ҳам хизмат қилишни бошлайди.

Шаҳзода Али Қироллик Иордания Футбол Федерациясининг президенти ҳамдир. У, шунингдек, Ғарбий Осиё Футбол Федерациясининг асосчиси ва амалдаги президенти сифатида ҳам танилган. Унинг президентлигида Федерацияга аъзо мамлакатлар (асосан араб давлатлари) 13 тага кўпайган.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:22, 05.09.2013.
Ўқилди: 3392 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.