Кириш Регистрация

Моуриньо “Реал”да қайси позицияларни кучайтирмоқчи эканлиги маълум бўлди — АS

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири бўлиб турган Жозе Моуриньо “қаймоқранглилар” раҳбариятига жамоани кучайтириш бўйича махсус ҳисобот тақдим этди. Бу ҳақда АS нашрига таяниб Championat хабар берди.

Манбага кўра, португалиялик мутахассис тайёрлаган режанинг асосий қисми бир нечта муҳим позицияларга янги ўйинчиларни харид қилишга қаратилган. Моуриньо дастлабки босқичда бир ёки иккита марказий ҳамда ўнг қанот ҳимоячисини олиб келишни, кейинроқ эса мудофаанинг чап қанотини ҳам янги футболчи билан кучайтиришни мақсад қилган. Бундан ташқари, мураббий майдон марказида Орельен Тчуаменига рақобат туғдира оладиган таянч ярим ҳимоячиси ҳамда ҳужумларни ташкил этиш учун креатив плеймейкер жалб қилишни ўта муҳим деб ҳисобламоқда. Шунга қарамай, мутахассис ўз ҳисоботида “Реал” сафида айнан қайси футболчиларни кўришни истаётгани борасида ҳозирча аниқ исмларни тилга олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилнинг июлидан 2013 йилнинг июнига қадар ҳам “Реал” бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Португалиялик мутахассис “қироллик клуби”ни тарк этганидан кейин “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Тоттенҳэм”, “Рома”, “Фенербаҳче” ва “Бенфика” каби жамоаларни бошқарди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:47, 26.05.2026.
Ўқилди: 2171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик