Кириш Регистрация

«ПСЖ» ва «Арсенал» Чемпионлар лигаси финали учун формаларини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи финал учрашувига саноқли кунлар қолмоқда. Будапештда бўлиб ўтадиган баҳсда «ПСЖ» ва «Арсенал» жамоалари тўқнаш келишади. Клублар мазкур ўйинда қайси либосларда майдонга тушишларини белгилаб олишди.

Журналист Крис Уитлининг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, ҳар иккала жамоа ҳам ўзларининг асосий уй формаларида ҳаракат қиладиган бўлишди. «Канонирлар» қизил-оқ рангдаги либосларда, парижликлар эса тўқ кўк рангдаги формада майдонга тушадилар.

«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги финал учрашуви шу шанба, 30 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» Италиянинг «Интер» жамоасини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Киритилди: 20:57, 26.05.2026.
Ўқилди: 744 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик