«Сантос» ҳужумчиси Неймар Бразилия клубининг машғулотларидан бирида болдир мушагидан жароҳат олди. O Globo нашрининг хабарига кўра, форвард ҳозирда тикланиш жараёнини ўтамоқда.
Маълумотларга кўра, Неймар Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси сафида майдонга тушишга тайёр бўлади. Шу сабабли, у ЖЧ-2026 бошлангунига қадар «Сантос» таркибида бошқа ўйин ўтказмайдиган бўлди.
Неймар 2025 йилда «Ал-Ҳилол»дан «Сантос»га эркин агент сифатида қайтиб келган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил 31 декабргача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 15 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилия терма жамоаси сафида эса Неймар ҳозиргача 128 та ўйин ўтказиб, 79 та гол муаллифига айланган.













