Мадриднинг «Реал» клуби «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо шартномасидаги 7 миллионлик евролик товон пули бандини фаоллаштиришга улгурмайди. Бунга Испания клубидаги президентлик сайловлари сабаб бўлмоқда. «Қаймоқранглилар» ушбу имкониятдан 26 май, сешанбага қадар фойдаланиши мумкин эди. Бу ҳақда RTP хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ҳозирги вазиятда «Реал» португалиялик мутахассис учун 15 миллион евро тўлашига тўғри келади. Шу билан бирга, Моуриньонинг «Қироллик клуби»га қайтиши «ҳал бўлган масала» экани таъкидланмоқда.
«Бенфика» раҳбарияти Моуриньодан кейин жамоани ҳозирда «Фулхэм»ни бошқараётган Марку Силва қабул қилиб олишини исташмоқда. Лиссабон клуби президенти Руй Кошта мутахассисни Англияни тарк этишга кўндиришга уринмоқда.













