Кириш Регистрация

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» «Мальорка» ҳужумчиси Ведат Мурикини Роберт Левандовски ўрнига асосий вариантлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Sports.kz Fichajes.net манбасига таяниб.

Манба маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" польшалик ҳужумчиси кетганидан кейин янги марказий форвард қидириш ишларини бошлаб юборган. Кутилмаганда асосий номзодлардан бири сифатида Косово терма жамоасининг 32 ёшли ҳужумчиси кўрилмоқда.

Мурики ўтган мавсумда «Мальорка» Сегундага тушиб кетганига қарамай, Ла Лигада 23 та гол урди. «Барселона» раҳбарияти тажрибали форвард жамоага жисмоний куч, ҳаводаги устунлик ва барқарор гол уриш қобилиятини бера олишига ишонмоқда.

Хабар қилинишича, клуб спорт директори Деку косоволик футболчи номзодини ижобий баҳоламоқда. Чунки у Испания чемпионатига мослашиб бўлган ва жамоага дарҳол фойда келтириши мумкин.

Шунингдек, «Мальорка»нинг қуйи лигага тушиб кетиши футболчининг трансфер нархини пасайтириши мумкинлиги таъкидланмоқда. «Барселона» Мурики учун тахминан 15 миллион евро тўлашга тайёр.

Ҳужумчига MLS клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

2025/2026 мавсумида Ведат Мурики Ла Лиганинг энг яхши тўпурарларидан бирига айланди ва «Мальорка» ҳужумининг асосий етакчиси бўлди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 06:34, 27.05.2026.
Ўқилди: 800 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик