Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Гордон «Барселона»га ўтиш учун катта маошидан кечишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон ёзги трансфер ойнасида фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Каталонияликлар 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган.

Журналист Фернандо Полонинг хабар беришича, инглиз футболчиси «кўк-анорранглилар» сафига қўшилиш истагида шунчалик қатъийки, келишув амалга ошиши учун ўз маошининг бир қисмидан воз кечишга ҳам тайёр. Бироқ трансфер йўлидаги асосий тўсиқ — «Ньюкасл»нинг талаби. «Қарғалар» ўз етакчисини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Гордонга даъвогарлар фақат «Барселона» эмас: футболчининг трансферига «Бавария» ва «Ливерпуль» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Энтони Гордон Томас Тухель бошчилигидаги Англия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига киритилган. У якунланган мавсумда «Ньюкасл» сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 10:38, 27.05.2026.
Ўқилди: 1248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик