Кириш Регистрация

Дембеле Жаҳон чемпионати фаворитларини санади

Баҳо:
+ | -

«Олтин тўп» соҳиби Усмон Дембеле бўлажак Жаҳон чемпионатида кимларни фаворит сифатида кўраётгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, Европа чемпиони — Испания терма жамоаси мундиалнинг асосий даъвогарларидан биридир.

«Турнирда фаворитлар жуда кўп. Испания терма жамоаси ажойиб таркибга эга. Чиндан ҳам ҳайратланарли даражада кучли. Аргентина ва Бразилия терма жамоалари ҳам жуда кучли таркиб билан мусобақага киришмоқда», — дея Дембеленинг сўзларини келтиради Derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнь куни старт олади ва ушбу мусобақага АҚШ, Мексика ва Канада давлатлари мезбонлик қилади. Айни дамда мусобақанинг амалдаги чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 10:55, 27.05.2026.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик