Кириш Регистрация

Пол Скоулз Хаби Алонсога «Челси» дарвозабонидан воз кечишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз «Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсога жамоа таркибини кучайтириш борасида ўз тавсияларини берди. Скоулзнинг фикрича, дарвозабон Роберт Санчес жамоанинг асосий муаммоси ҳисобланади.

«Дарвозабон — ҳозирги «Челси»нинг энг катта муаммоси. Санчес жамоа учун оғир юк бўлиб қолмоқда. У Хаби Алонсо хоҳлайдиган услубда ўйнай олмайди. Алонсо ҳужумларни дарвозабон орқали бошлашни ва тўп назоратини хоҳлайди, бунинг учун эса унга янги дарвозабон керак бўлади», — дея таъкидлади собиқ футболчи The Good, The Bad & The Football подкастида.

Маълумот учун, Роберт Санчес «Челси» сафида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt портали футболчини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:04, 27.05.2026.
Ўқилди: 262 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик