Кириш Регистрация

«Вест Хэм» АПЛдан тушиб кетганига қарамай, Нуну Эшпириту Сантуни ишдан бўшатмади

Баҳо:
+ | -

«Вест Хэм» клуби Нуну Эшпириту Санту бош мураббий лавозимида қолишини расман эълон қилди.

«Ҳафта бошида бош мураббий билан учрашув ўтказдик ва у клубга содиқ эканини тасдиқлади. Нуну «Вест Хэм»ни биринчи уринишдаёқ юқори лигага қайтаришга ишонади. Бу келаси мавсум учун асосий мақсадимиз бўлади. Эслатиб ўтамиз, Нуну 2018 йилда «Вулверхэмптон» билан Чемпионшипда 99 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритган эди.

Якшанба кунги натижа оғриқли бўлса-да, директорлар кенгаши сўнгги ойларда жамоа ўйинида ижобий ўзгаришларни кўрди ва Нуну бу прогрессни давом эттиришини истайди», — дейилади Лондон клуби баёнотида.

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «Вест Хэм» 39 очко билан АПЛда 18-ўринни эгаллаб, Чемпионшипга равона бўлди. Португалиялик мутахассис жамоани ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери бошқариб келмоқда.

Киритилди: 13:45, 27.05.2026.
Ўқилди: 190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик