«Кристал Пэлас» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Йереми Пино УЕФА Конференциялар лигаси финали доирасидаги «Райо Вальекано»га қарши ўйин олдидан ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
«Англияда "Райо Вальекано" ҳақида нима деб ўйлашларини билмайман, лекин мен бу жамоага қарши кўп марта ўйнаганман ва улар ҳақида етарлича маълумотга эгаман. Финал олдидан ҳаяжон жуда кучли. Менда катта тажриба бор — бу фаолиятимдаги олтинчи йирик финал, лекин илгари ҳеч қачон бунчалик ҳаяжонни ҳис қилмаганман. Бу жуда муҳим соврин ва уни қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз», — деди Пино УЕФА расмий сайтига.
Маълумот учун, «Кристал Пэлас» ва «Райо Вальекано» ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бугун, 27 май куни Лейпцигдаги «Ред Булл Арена»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.













