Кириш Регистрация

Папа Гуйе ЖЧ-2026 олдидан жамоанинг асосий мақсади чемпионлик эканини таъкидлади

Баҳо:
+ | -

Сенегал терма жамоаси ярим ҳимоячиси Папа Гуйе ЖЧ-2026 олдидан жамоанинг асосий мақсади чемпионлик эканини таъкидлади. Сенегаллик футболчилар турнир олдидан мамлакат президенти Бассиру Диомай Фай билан учрашишди.

«Президент айтганидек, асосийси — мамлакатни ҳурмат қилиш ва бор кучимизни беришдир. Биз миллат олдидаги миссияни бажараётгандекмиз. Шунинг учун ЖЧ-2026 бошланишини интиқлик билан кутяпмиз. Ҳа, мақсадимиз — ғалаба қозониш ва биз буни уддалаймиз.

Аввалги Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан эдик, лекин ҳозир тажрибамиз кўпроқ ва таркибимизда истиқболли ёшлар бор. Умид қиламанки, бу бизга имкон қадар узоқроққа бориш ва ғолиб бўлишга ёрдам беради. Шахсий мақсадларим ҳам бор, лекин уларни сир тутаман. Энг муҳими — жамоага ёрдам бериш. Агар Сенегал финалга чиқиб, зафар қучса ва мен бирорта гол урмасам ҳам, дунёдаги энг бахтли инсон бўламан», — деди Гуйе Taggat нашрига.

Сенегал терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг «E» гуруҳида Франция, Ироқ ва Норвегия билан куч синашади. Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.

Киритилди: 14:23, 27.05.2026.
Ўқилди: 283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик