Италиянинг «Монца» клуби ярим ҳимоячи Уоррен Бондони «Милан»дан қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Monza-News нашрининг хабарига кўра, жамоа ўтган йилнинг қишида таркибни тарк этган франциялик таянч ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, агар «Монца» А Серияга йўлланма олса, ушбу трансфер амалга ошиши мумкин. Жума куни, 29 май куни жамоа элитага чиқиш учун плей-офф финалида «Катандзаро»га қарши майдонга тушади. Бондо 2025 йилнинг февралида «Монца»дан «Милан»га ўтган эди.
2025/26 йилги мавсумни Бондо ижара асосида «Кремонезе»да ўтказди. 22 ёшли футболчи Серия Б га тушиб кетган ушбу клуб сафида 27 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.













