Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Холанд 25 ёшгача бўлган дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчисига айланди

Баҳо:
+ | -

Норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холанд охирги бир йил ичида 25 ёшдан ошмаган дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Forbes томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

«Манчестер Сити» ҳужумчиси бир йил давомида ўз бойлигини 80 миллион долларга кўпайтиришга муваффақ бўлди. Ушбу маблағнинг 60 миллиони клубдаги маоши, 20 миллиони эса реклама ва тижорий фаолиятларидан келиб тушган. Умумий рейтингда (барча ёшдаги спортчилар орасида) Холанд 19-ўринни эгаллади.

Шунингдек, энг бой 50 нафар спортчи қаторига «Реал Мадрид» вакили Винисиус Жуниор ҳам кирди. Унинг йиллик даромади 60 миллион долларни ташкил этган.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Ҳоланднинг жамоаси Англия Кубоги ва Англия лига Кубогида зафар қучди, чемпионатда эса иккинчи ўринни эгаллади. 25 ёшли футболчининг шахсий кўрсаткичлари ҳам юқори: у 52 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:11, 27.05.2026.
Ўқилди: 1216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик