Кириш Регистрация

Перес: "Мен ўзим мураббий бўлиш ҳақида ўйлаяпман"

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес жамоанинг бўлажак мураббийи ҳақидаги саволга пичинг билан жавоб қайтарди.

Аввалроқ, клубни Жозе Моуриньо бошқариши ҳақида хабар берилган эди. Келишувни имзолаш гўёки мадридликларнинг муддатидан олдинги президентлик сайловлари ўтказилгунига қадар қолдирилган. Перес қайта сайланган тақдирда португалиялик мутахассис ортга қайтади.

— Флорентино, Моуриньо «Реал»нинг кейинги мураббийи бўладими?

— Хўш, мен ўзим мураббий бўлиш ҳақида ўйлаб турибман...

— Сиз Моуриньони тайинламоқчимисиз?

— Йўқ, мен, мен ўзим бўламан, — деди Перес CMTV/Now мухбирларига.

Киритилди: 02:27, 28.05.2026.
Ўқилди: 356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик