Кириш Регистрация

Маротта «Интер» олдига катта мақсад қўйди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби раҳбари Жузеппе Маротта жамоа яна Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун кураша олишига умид билдирмоқда. «Нерадзуррилар» Симоне Индзаги қўл остида икки марта — 2023 ва 2025 йилларда ҳал қилувчи ўйинга қадар етиб боришган. Биринчи ҳолатда миланликлар «Манчестер Сити»га (0:1) имкониятни бой беришган бўлса, иккинчисида «ПСЖ»дан йирик ҳисобда (0:5) мағлубиятга учрашган.

«Чемпионлар лигасидаги ғалаба — менинг орзум. Биз яна ғалаба учун курашиб кўрамиз, финалда учинчи бор ўйнашни истаймиз. Менинг жамоаларим тўрт марта ғалабага бир қадам қолганда тўхтаб қолган. Нафақага чиқишимдан олдин ўйинчилар мен учун ниҳоят Чемпионлар лигасини ютиб беришларига жуда умид қиламан», — деди Маротта DAZN билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «Интер» А Серия ва Италия кубогини қўлга киритди, аммо энг нуфузли еврокубокда муваффақиятсизликка учраб, плей-оффнинг илк босқичида «Будё-Глимт»га мағлуб бўлганди.

Киритилди: 08:35, 28.05.2026.
Ўқилди: 326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик