Кириш Регистрация

Рамоснинг «Севилья»ни харид қилиш режаси барбод бўлди

Баҳо:
+1 | -

Бир неча ҳафта олдин Серхио Рамос ўзининг қадрдон клуби — «Севилья»ни сотиб олишга яқин тургани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Рамос ва унинг инвестиция гуруҳи 12 май куни клубнинг 80 фоиз акциясини 450 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришган эди (бу суммадан клубнинг тан олинган 88 миллион евролик қарзи чегириб ташланиши кўзда тутилган).

Чоршанба куни эрталаб бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Рамос томони келишув шартларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Янги режага кўра, 86 000 та эмас, балки атиги 30 000 та акцияни сотиб олиш таклиф қилинди.

«Биз шокда эдик, чунки у «Севилья»ни атиги 100 миллион еврога яқин суммага сотиб олмоқчи, капитални 100 миллиондан сал кўпроққа оширмоқчи ва акциядорларга анча кам тўламоқчи эди», — дея «El Pais» нашрига клубдаги манбанинг сўзларини келтиради. Таъкидланишича, ушбу келишув барбод бўлган.

Киритилди: 08:52, 28.05.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик