«Марсель» қанот ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд камида иккита клубнинг эътиборида. Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, 24 ёшли футболчи хизматларига Италиянинг «Рома» ҳамда Англиянинг «Тоттенхэм» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, клублар аллақачон вингернинг эҳтимолий трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Гринвуд ўтган мавсумда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 26 бор ишғол қилди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, Гринвуднинг «Марсель» билан тузган меҳнат шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари футболчини 55 миллион еврога баҳоламоқда.













