Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячисига Англиянинг уч клуби даъвогарлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико Гонсалес ёзги трансферлар ойнасида жамоадан кетиши мумкин. Испаниялик футболчи ўтган мавсумда «шаҳарликлар»нинг асосий таркибида кўп ҳам майдонга тушмади.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, 24 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Премьер-лиганинг номи ошкор этилмаётган учта клуби қизиқиш билдирмоқда. Ҳар учала ҳолатда ҳам гап ижара келишуви ҳақида кетмоқда.

Нико Гонсалеснинг «Манчестер Сити» билан тузган шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган, унинг Transfermarkt порталидаги нархи эса 45 миллион еврони ташкил этади. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 41 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол муаллифи бўлди.

Киритилди: 11:43, 28.05.2026.
Ўқилди: 278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик